Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Nuroniylar o'rtasida shaxmat musobaqasi o'tkazildi

Nuroniylar o'rtasida shaxmat musobaqasi o'tkazildi

03 июнь 2023 йил
86
0

Ёши улуғларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром ва эътибор кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилатлардан биридир.

Бугун Янгиобод туманида нуронийларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ижтимоий фаол нуронийларни қўллаб-қувватлаш ва уларни оммавий тадбирларга жалб этиш мақсадида кексалар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги, "Нуронийлар" жамғармаси ҳамда "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақа юқори кайфиятда қизиқарли баҳсларга бой бўлди.

Мусобақа сўнгида ғолибларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг тадбир нуроний отахонлар ва меҳнат фахрийлари иштирокида бир пиёла чой устида самимий суҳбат билан давом этди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар