Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш”

“Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш”

14 июль 2023 йил
232
0

Ўзбекистон Республикаси Қонуни «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни 2021 йил 5 июлдан қонуний кучка кирган.

Мазкур қонун билан диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди. Диний мазмундаги материалларга нималар кириши батафсил очиб берилди.

Диний мазмундаги материаллар диний таълимотнинг ақидавий асосларини, тарихини, диний таълимот мафкурасини ва шарҳларни, турли диний таълимотларнинг маросимлар ўтказиш амалиётини, шунингдек алоҳида шахсларнинг, тарихий фактлар ва ҳодисаларнинг диний нуқтаи назардан баҳосини акс эттирувчи китоблар, рисолалар, журналлар, газеталар, варақалар, бошқа босма нашрлар, белгилар, предметлар, рамзлар, аудиовизуал асарлар (телевидиния-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзувлари, мультфильмлар ва бошқалар), электрон ахборот ташувчилардан (дискетлар, CD, DVD дисклари, ўрнатилган ва ечиб олинадиган хотира карталари, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган материаллар ва бошқалар) иборатдир.

Қонунбилан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг бузилишига олиб келадиган, диний зўравонликка бошбошдоқликка чорлайдиган ғоялар ҳамда қарашлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диний экспертизанинг ижобий хулосасини олгандан кейин амалга оширилади.

Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Қонун билан шу пайтгача диний ташкилотни тузиш учун талаб этиб келинган маҳалла фуқаролар йиғини розилигини олиш талаби бекор қилинди.

Диний ташкилот тузиш ташаббускорлари ортиқча ҳужжат йиғишдан халос бўлди. Қонун асосида диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш билан боғлиқ тартибга енгилликлар жорий этилди.

Хусусан, маҳаллий диний ташкилотлар масжидлар ва конфессиялар ибодат ташкилотларини ташкил этиш ташаббуслари сони 100 нафардан 50 нафарга камайтирилди.

Ушбу ҳужжат виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга, уни қўллашдаги тушунмовчиликларнинг олдини олишга, диний бағрикенглик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, бузғунчи ғояларга қарши иммунитет ҳосил қилишга хизмат қилади.

З.Худайбердиев,

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар