Жўлангар қишлоғидаги эски масжид биносининг таъмирталаб бўлиб қолгани ҳақидаги пост юзасидан расмий муносабат
Бугун ижтимоий тармоқларда Янгиобод тумани, Сармич МФЙга қарашли Жўлангар қишлоғидаги 15-асрга тегишли деб айтиладиган эски масжид биноси таъмирталаб аҳволда экани тўғрисида пост тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳақиқатдан ҳам Жўлангар қишлоғида жойлашган усбу 15-асрга тегишли экани тахмин қилинадиган эски масжид биноси 1960 йиллардан бери фойдаланилмай, қаровсиз ва яроқсиз ҳолга келиб қолган. Бино маҳалла фаоллари иштирокида бир неча бор ўрганилганда таъмирлаб бўлмайдиган ҳолда экани аниқланган.
Шундай бўлсада ушбу бинони сақлаб қолиш юзасидан тагишли ҳаракатлар олиб борилган, бир неча бор маданий мерос объектларига масъул идораларга мурожаатлар қилинган, тарихий маданиятимизни жамоатчиликка тарғиб қилиш мақсадида кўрсутувлар тайёрланган.
Ҳозирги кунда ҳам ушбу бинони сақлаб қолиш ва маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш юзасидан туман ҳокимлиги томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бугунги кунда туманда давлат рўйхатидан ўтган 5 та жоме масжид мавжуд бўлиб, уларнинг 2 таси Сармич маҳалласида жойлашган. Мазкур эски масжид биноси эса давлат рўйхатида мавжуд эмас.