Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Саховат ва кўмак” жамғармасининг жорий йил ўтган даври мобайнидаги сарф-ҳаражатлари тўғрисида маълум қилинди

“Саховат ва кўмак” жамғармасининг жорий йил ўтган даври мобайнидаги сарф-ҳаражатлари тўғрисида маълум қилинди

31 июль 2023 йил
305
0

Жорий йилнинг бошидан июль ойининг бошига қадар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобига 786 606,0 минг сўм маблағ йиғилган.

Жумладан, суд ҳужжатлари ижроси бўйича салкам 82 110,0 минг сўм, Шунингдек, маҳаллий бюджет даромадларининг режадан ортиқ бажарилишидан тушган маблағлар 704 496,0 минг сўмни ташкил этган. Хўш, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси фаолиятидан хабардормисиз? Мазкур жамғармага келиб тушаёган маблағлар қаерга йўналтирилади?

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси раиси Ф.Исмоиловнинг маълум қилинишича, ўтган давр давомида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгаши қарорларига асосида қарийб 245 та оилага 786 191 минг сўмдан ортиқ маблағ сарф этилган.

Жумладан, тумандаги кам таьминланган, эхтиёжманд, боқувчиси йуқ, ногиронлиги бўлган шахслар, Темир дафтар ва Аёллар дафтарида турувчи фуқароларга аҳолига кундалик истеъмол маҳсулотларини сотиб олиш учун 100 нафар оилага 40 000,0 минг сўмга яқин маблағ ажратилган, 2 нафар оилага фарзандларига кейим-кечак олиш учун 4 000,0 минг сўм, 61 нафар оилага соғлиғларини тиклаш учун 105 600,0 минг сўм,18 нафар оилага уй-жойини таьмирлаш учун 59 640,0 минг сўм, 2 нафар кам таьминланган оила фарзандларини тўлов контраклари учун 6 412,0 минг сўм,2 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга Ноутбук учун 8 700,0 минг сўм, 10 нафар “Темир дафтар”да турувчи оилаларга Қуёш иситиш сестимаси 75 000,0 минг сўм, 8 нафар “Аёллар дафтари”да турувчи оилаларга Қуёш панеллари 260 000,0 сўмга ўрнатиб берилди. 22 оилага бир марталик моддий ёрдам 22 400,0 минг сўм. “Ховотоғ” ҚФЙ худудидаги 20 нафар кам таьминланган, эхтиёжманд, ишсиз ёшларни бандлигини таьминлаш ва “Ёшлар боғи” ташкил қили мақсадида 10 000 дона ток кучати олиш учун 35 000,0 сўм ажратилди. Бундан ташқари 169 439,0 минг сўм маблағ бошқа харажатлар учун ишлатилди.   

Шунингдек, жамғармага келиб тушаётган маблағлар маҳаллаларда ташкил этилган "Темир дафтар", “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га кирган фуқароларни хамда кам таьминланган, эхтиёжманд, ногиронлиги бор, якка ёлғиз моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Қайд этилишича, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг қарори билан амалга оширилмоқда. Жамғарма маблағларини Янгиобод туман Кенгашининг қарорисиз ажратишга йўл қўйилмайди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар