Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янги барпо этилаётган ва реконструкция қилинаётган ижтимоий соҳа объектларига медиа-тур ташкил этилди

Янги барпо этилаётган ва реконструкция қилинаётган ижтимоий соҳа объектларига медиа-тур ташкил этилди

26 август 2023 йил
505
0

Янгиобод туманида олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари натижасида маҳаллалар янада кўркам тус олиб, аҳоли турмуш даражаси тобора яхшиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 — 2025 йилларда жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-146-сон қарорига асосан бир қатор ижтимоий соҳа обеъектларини қуриш ва реконструкция қилиш, йўл ва муҳандислик коммуникация тармоқларини ривожлантириш чоралари белгиланган.

Шу асосда 

  • Туманнинг Дўстлик МФЙга қарашли Намингон қишлоғига олиб борувчи автомобил йўлининг 1,5 км қисмини жорий таъмирлаш;
  • Янгиобод тумани, «Совот» ҚФЙ ҳудудидаги 60 ўринли мактабгача таълим муассасасининг янги биносини қуриш;
  • Янгиобод тумани, «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги 10-сон умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш;
  • Янгиобод тумани, «Сармич» МФЙ, Жўлангар қишлоғидаги 7-сон мактабни мукаммал таъмирлаш;
  • Янгиобод тумани, «Янгиобод» ШФЙ ҳудудидаги туман тиббиёт бирлашмаси қошида 50 ўринли поликлиника биносини қуриш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Туман ҳокимлиги томонидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида мазкур объектларда кечаётган ишлар билан танишиш мақсадида медиа тур ташкил этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар