Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Тушунтириш ишлари натижасида яна бир оила сақлаб қолинди

Тушунтириш ишлари натижасида яна бир оила сақлаб қолинди

10 август 2023 йил
166
0

Фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судининг 2023 йил 25 июлдаги № 2-1305-2309/686-сонли суд буйругига асосан қарздор Э.Э дан удирувчи Н.Э фойдасига икки нафар фарзанди учун 1/3 қисм микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2023 йил 28 июль куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 2023 йил 28 июль куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан 2023 йил 10 август куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу оила аъзолари билан суҳбатлашилди.

Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида Э.Э ва Н.Э оиласи муросага келтирилиб, бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди.


Х.Б.Хазаратқулов,

Бюронинг Янгиобод туман бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар