Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

Янгиободда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

14 сентябрь 2023 йил
184
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида “Пайшанба – профилактика куни” муносабати билан фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, ҳоким ўринбосарлари, ички ишлар бўлими масъуллари, туман прокуратураси вакиллари профилактика инспекторлари, маҳалла тизими ходимлари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Йиғилишда бугунги кунда мамлакатимизда, шу жумладан Янгиобод туманида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Шундан сўнг йиғилиш ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ва олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамасдан жиноятчиликнинг ортиши танқид остига олиниб, фаоллар иштирокида кўриб чиқилди.

Сўз олганлар жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг шарт-шароит ва омилларини ўрганиш, профилактика мақсадида ҳар бир жиноят тафсилотларини ички ишлар органлари раҳбарлари, барча ташкилот ва идоралар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликни ўрнатган ҳолда профилактик чора-тадбирларни амалга ошириши лозимлиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар