Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама этилди
Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Унда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда профилактика инспекторлари, туман прокуратураси вакиллари, маҳаллалар масъуллари ҳамда тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда туманда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.
Муҳокамага қўшилинг