Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ВОЯГА ЕТМАГАН ВА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ ЖИНОЯТИ

ВОЯГА ЕТМАГАН ВА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ ЖИНОЯТИ

13 декабрь 2023 йил
140
0

Охирги пайтларда фуқаролар ўртасида оилавий келишмовчилик сабаб эр-хотин ажрашиб, баъзи бир оталар ўз фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаш ҳолатлари учраб турибди.

Албатта бу жиноят учун қонунларимизда жазо белгиланган бўлсада, аммо ота деган номга доғ тушириб, ўз фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаб, жиноят содир этмоқдалар.

Суд амалиётида бунга мисоллар етарлича топилади.

Масалан, А.Алишеров (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан ундирувчи Р.Жуманова фойдасига 09.10.2016 йилда туғилган У.Отабеков исмли фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда жами даромадининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мажбурий ижро бюроси Янгиобод туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида А.Алишеров, ундирувчи Р.Жуманова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 2 ойдан ортиқ муддат давомида алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. А.Алишеров давлат ижрочилари томонидан бир неча марта огоҳлантирилишига қарамасдан, ундирувчи Р.Жуманова фойдасига бир нафар моддий ёрдамга муҳтож бўлган фарзанди учун маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейинги даври учун                           2022 йилнинг ноябрь ойидан 2023 йилнинг июнь ойигача 6 ой учун 5.388.583 сўмлик, маъмурий жавобгарликка тортилишидан аввалги даври учун яъни 2021 йилнинг июль ойидан 2022 йилнинг ноябрь ойигача 16 ой учун 7.573.276 сўмлик, умумий ҳисобда 2021 йилнинг июль ойидан 2022 йилнинг июнь ойигача 23 ой учун 12.961.859 сўмлик алимент пулларини қасддан тўлашдан бўйин товлаб келган.

Суд, ишни мазмун кўриб чиқиб, А.Алишеров жами 12.961.859 сўмлик алимент пулларини тўлиқ тўлаганлиги ҳамда жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлиги учун А.Алишеровга оид Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг  122-моддаси 1-қисми билан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми билан (жабрланувчи ЖКнинг 66/1-моддаси назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган) ҳаракатдан тугатилган.

Бахтиёр Мамадаминов,

Жиноят ишлари бўйича

Янгиобод туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар