Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » МУЛКИНГИЗ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

МУЛКИНГИЗ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

25 декабрь 2023 йил
199
0

Жамиятнинг иқтисодий негизини мулк ташкил этади. Шунингдек, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тузилиши ҳам мулк билан, мулкнинг кимларга тегишли эканлиги билан белгиланади. Мулксиз ижтимоий муносабатларни ривожлантиришнинг, мамлакатда халқ фаравонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг иложи йўқ.

Мулк ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида амалга ошириладиган ҳаракат манбаидир.

Хусусий мулк ҳуқуқи мулкдорнинг ашё ёки бошқа моддий ва номоддий неъматлар устидан давлат томонидан кафолатланган ва жамият манфаатлари йўлида чегараланган ҳукмронлигидир.

Хусусий мулкдор ўзига қарашли мол-мулкдан ўз хоҳиши билан ўз манфаатларини кўзлаб ҳар қандай тарзда фойдаланиш ҳуқуқини кафолатланган (ФК 164-модда).

Жумладан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида жамиятнинг иқтисодий негизлари белгиланган бўлиб, яъни фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Таъкидлаш жоизки, ушбу қонун хужжатлари мулкдорлар ҳуқуқларига қатъий риоя этилишини тўлиқ кафолатлай олмай, ихтиёрий равишда ер участкалари ажратишда мансабдор шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий режасида ҳал этилмаган муаммолар, бюрократик тўсиқлар мавжуд эди. Мансабдор шахслар хусусий мулк дахлсизлигини таъминламаган, асоссиз равишда ер участкалари ажратишда бузиш (снос), нотўғри фойдаланиш баҳонасида хусусий мулкни олиб қўйиш холатларига йўл қўйилиши орқали мулкдорларнинг конституциявий ҳуқуқларини поймол этилган. Натижада аҳолининг норозилиги кескин ошиб, ҳуқуқ-тартибот ва суд органларига мурожаатлар сони кўпайган. Шу билан бирга, мулкий ҳуқуқларнинг бузилганлиги ҳақидаги фактлар мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари ҳамда фуқароларнинг судга асоссиз мурожаатлаи туфайли ҳам содир бўлишини ҳисобга олиш лозим. 

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш, турли тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, мулкдорлар синфини қўллаб-қувватлаш, ўзига тегишли бўлган мол-мулкка мустақил эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир.

Фуқаролик ишлари бўйича

Зарбдор туманлараро суди раиси

О.Эгамбердиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар