Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокимининг ёшларга мурожаати

Янгиобод тумани ҳокимининг ёшларга мурожаати

23 апрель 2024 йил
281
0

Ассалому алайкум! Ҳурматли Янгиобод тумани ёшлари!

Бугунги мурожаатномамизда Давлатимиз раҳбари томонидан сиз ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида ва 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да Янгиобод туманида ҳам ёшлар манфаъти йўлида амалга оширилган ва жорий йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтсам.

Давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар билан ишлаш  йўналишида

Давлат кўмагига муҳтож “оғир” тоифадаги ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш бўйича 2023-йил 11-апрел куни Давлатимиз раҳбари томонидан Давлат ғамҳурлиги ва эътиборига мухтож бўлган ёшлар тоифасини аниқлаш мақсадида Янгиобод туманида хатлов ўтказилиб, яшил тоифага кирилган ёшлар 4679 нафар сариқ тоифа 2687 нафар қизил тоифага 236 нафарни ташкил этмоқда.

Қизил тоифага киритилган 236 нафар ёшлар туман сектор раҳбари ҳамда ташкилот раҳбарларига бириктириб чиқилди.

2023-йил декабръ ойи ҳолатига туманда 20 та раҳбарларга бириктирилган 236 нафар ёшлар билан ўтказилган учрашувда 123 та муаммолар аниқланди. Аниқланган муаммолардан шу кунга қадар 123  (100 %) таси ижобий ҳал этилган.

Пробация назоратидаги 22 нафар ёшларни шу кунга қадар 13 нафари профилактик назоратдан чиқарилган.

Ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида туман ИИБда жиноятчиликкка қарши курашиш штаби ташкил этилди ва тегишли масъуллар бириктириб чиқилди. Ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида маҳаллаларда ёшлар етакчилари орқали мактабларда уюшмаган ёшлар орасида турли хил спорт тадбирлар ва маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Қизил тоифага кирган маҳаллаларда алоҳида дастурлар асосида ишлар олиб борилмоқда.

Ишсиз ёшлар, ОТМ, профессионал таълим ва мактаб битирувчилари бандлигига кўмаклашиш, жумладан “ёшлар бандлиги дастури”ни маҳаллада амалга ошириш йўналишида

2023 йилда Янгиобод туманида ишсиз ёшлар, ОТМ, Профессионал таълим ва мактаб битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича қўйидаги ишлар амалга оширилди. Туманда 588 нафар ёшларни бандлик дастури йўл ҳаритаси ишлаб чиқилди. Жумладан мактаб битирувчиси 289 нафар, ОТМ битиручиси 68 нафар, Касб-ҳунар мактаби битирувчиси 134 нафар, ишсиз уюшмаган ёшлар 97 нафарни ташкил этди.

Мактаб битирувчиси бўлган 289 нафар ёшларни бандлигини таъминлашда қўйидаги ишлар амалга оширилди жумладан, ОТМга кирган ўқувчилар 109 нафар, хусусий ОТМга ўқишга кирган 54 нафар, 27 нафар профессионал таълимга ўқишга кирганлар, 65 нафар доимий бўш иш ўринларига жойлаштирилди, 14 нафари касб-ҳунарларга ўқитилди, 1 нафарига субсидия ажратилди, 1 нафарига кредит ажратилди, 10 нафари уста ҳунармандларга бириктирилди,        8 нафари ишлаш истаги йўқлигини билдирди.

Ишсиз ёшлар, ОТМ ва Профессионал таълим битирувчилари бўлган 299 нафар ёшларни бандлигини таъминлашда қўйидаги ишлар амалга оширилди жумладан, доимий ишга жойлашганлар 93 нафарни, таълимдан кейинги босқичга ўтганлар 65 нафарни, субсидия ажратилганлар 11 нафарни, ер ажратилганлар 9 нафарни, кредит ажратилганлар 33 нафарни ташкил этади.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, жумладан ижтимоий масаллалар буйича ижтимоий ходим билан биргаликда, ёшларга кўрсатиладиган ёрдам турларидан самарали фойдаланиш йўналишида

2023 йил мобайнида Янгиобод туманида 607 нафар ёшлардан ариза келиб тушган бўлса улардан 565 нафари тасдиқланган, 41 нафари рад этилган.  181 нафари бандлик дастури асосида ёшлар дафтарига киритилган. Хозирги кунда 184 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”да қолмоқда. Қолган 562 нафарига ёрдам кўрсатилиб кўмак кўрсатилганлар тоифасига ўтказилган. Иш ўринларига жойлаштирилганлар 78 нафар, меҳнат қуроллари учун 13 нафар, тўлов-контракт учун 92 нафар, тиббий хизмат кўрсатилганлар 70 нафар, сафарбарлик чақирув резерви учун 12 нафар, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 3 нафар, кредит ажратилганлар 6 нафар, ер ажратилганлар 65 нафар ва бошқа юналишлар учун 229 нафарига амалий ёрдамлар берилган.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш йўналишида

“Беш ташаббус олимпиадаси” биринчи мавсуми доирасида 5598 нафар (шундан 2164 нафари аёл ва қизлар) маҳалла ёшлари оммавий спорт мусобақалари ва танловларда иштирок этиш учун платформадан рўйхатдан ўтиб, Мусобақалар спортнинг 9 та тури Қувноқ стартлар, енгил атлетика, стритбол,  шашка, стол тенниси, футбол, мини футбол, гимнастрада, воркаут бўйича беш босқичда, яъни маҳалла – сектор – ҳудуд ва республика босқичда 7-10, 11-15, 16-21, 22-26, 27-30 ёшлилар ўртасида ташкил этилди.

Янгиобод тумани бўйича оммавий спорт мусобақаларининг биринчи кўчалараро маҳалла босқичида 4594 нафар, cектор босқичида 486 нафар, туман босқичида 269 нафар ёшлар иштирок этди. Шунингдек, 16-30 ёшлилар ўртасида параспорт (пара енгил атлетика, пара шашка, пара шахмат, пара стол тенниси, пара киберспорт) турлари бўйича оммавий мусобақаларда 19 нафар (5 нафари қизлар) ёшлар иштирок этган бўлса, 144 нафар 16-30 ёшли маҳалла жамоалари футбол (64 нафар), мини футбол (32 нафар) спорт турлари бўйича ДХХ кубоги доирасидаги мусобақаларда, қизлар ва аёллар ўртасида Гимнастрада (30 нафар), ҳамда параспорт (пара енгил атлетика, пара шашка, пара шахмат, пара стол тенниси, пара киберспорт) турлари бўйича оммавий мусобақаларда иштирок этди.

Беш ташаббус олимпиадаси” 2-мавсуми доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида  “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги”, Гимнастрада, - Волейбол ИИВ кубоги, Кураш Бош прокурор кубоги, “Заковат” интеллектуал турнири, “Ёш китобхон” танлов ва мусобақалари  ташкил этилди. 2-мавсуми доирасида  3652 нафар (шундан 1657 нафари аёл ва қизлар) маҳалла ёшлари оммавий спорт мусобақалари ва танловларда иштирок этиш учун https://5tashabbus.uz/ сайти орқали платформадан рўйхатдан ўтди. Жумладан:

 “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги” танловида жами 584 нафар (328 нафар қизлар), “Гимнастрада” танловида жами 229 нафар (161 нафар қизлар), “Волейбол” мусобақасида жами 694 нафар (182 нафар қизлар), “Кураш” мусобақасида жами 737 нафар (40 нафар қизлар), “Заковат” интеллектуал турнирида жами 698 нафар (428 нафар қизлар), “Ёш китобхон” танловида жами 710 нафар (518 нафар қизлар) рўйхатдан ўтган.

Ҳуқуқбузарликка мойил ёшлар билан тизимли ишлаш йўналишида

2023 йил давомида Янгиобод туманида ёшлар ўртасида ҳеч қандай жиноят содир этилмаган бўлсада шунга қарамасдан маҳаллаларда профилактик инспекторлари билан хар пайшанба куни маҳалладаги ва  давлат ташкилотида фаолият олиб бораётган уюшмаган ёшлар иштирокида доимий сухбатлар ўтказилиб, ҳозирги кунга қадар туманда 138 нафар ёшларга ҳулоса берилган.

Истеъдодли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топтиришга кўмаклашиш йўналишида

2023 мобайнида Янгиобод тумани маҳаллаларидада ёшлар иқтидорини аниқлашда ҳамда уларга амалий кўмак бериш мақсадида 57 нафар ёшлар аниқланган бўлса, cанъат йўналиши бўйича 4 нафар, Cпорт тури бўйича 43 нафар, Илм-фан бўйича 10 нафари фаолият олиб бормоқда ва улар билан хар бир махалла ёшлар етакчилари хафталик суҳбат олиб борилмоқда.

Аниқланган иқтидорли ёшлар: Янгиобод ШФЙда 9 нафар, Совот ҚФЙда 13нафар, Баландчақир МФЙда 6 нафар, Ҳўжамушкент ҚФЙда 5 нафар, Ҳавотоғ ҚФЙда 3 нафар, Шодлик МФЙда 11нафар, Сармич МФЙда 5нафар, Дўстлик МФЙда 5нафарни ташкил этади.

Хориждаги ватандош ёшлар билан ишлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш йўналишида

2023 мобайнида Янгиобод туманида 197 нафар ёшлар миграцияда бўлиб келмоқда улардан 3 нафари Қозоғистонда, 3 нафари Корея Республикасида, 1 нафари Германияда, 2 нафари Англияда, 188 нафари Россия федерациясида ўқиш ва иш фаолияти билан шуғулланмоқда..

ЯНГИОБОД ТУМАНИДА 2024 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН  ИШЛАР  БЎЙИЧА

Давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар билан ишлаш йўналишида

Давлат кўмагига муҳтож “оғир” тоифадаги ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш бўйича Янгиобод туманида хатлов ўтказилиб, яшил тоифага кирган ёшлар 5073 нафар, сариқ тоифа 1993 нафар, қизил тоифага 104 нафарни ташкил этмоқда.

Қизил тоифага киритилган 104 нафар ёшлар ҳуқуқ тартибот органлари раҳбарларига бириктириб чиқилиб, ёшларнинг муаммо ва мурожжатлар ўрганиб чиқилиши амалиёти йўлга қўйилган. Пробация назоратида 7 нафар, профилактик рўйхатда эса 6 нафарни ёшлар рўйхатга олинган.

Ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида туман ИИБда жиноятчиликкка қарши курашиш штаби ташкил этилди ва тегишли масъуллар бириктириб чиқилди. Ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида маҳаллаларда ёшлар етакчилари орқали мактабларда уюшмаган ёшлар орасида турли хил спорт тадбирлар ва маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Қизил тоифага кирган маҳаллаларда алоҳида дастурлар асосида ишлар олиб борилмоқда.

Ишсиз ёшлар, ОТМ, профессионал таълим ва мактаб битирувчилари бандлигига кўмаклашиш, жумладан “Ёшлар бандлиги дастури”ни маҳаллада амалга ошириш йўналишида

2024 йилда Янгиобод туманида ишсиз ёшлар 87 нафар, шундан,  доимий иш ўринларига 10 нафар, замонавий-касбларга ўқитиладиган ёшлар 8 нафар, субсидия маблағи ажратиладиган ёшлар 8 нафар, ер ажратиладиган 50 нафар, кредит маблағи ажратиладиган ёшлар сони 11 нафарни қамраб олиш режалаштирилган.

 ОТМ, профессионал таълим ва мактаб битирувчилари 522 нафарни ташкил этиб, шундан, доимий иш ўринларига 83 нафар, касб-ҳунарга 10 нафар, замонавий касбларга 18 нафар, субсидия маблағи ажратиладиганлар 8 нафар, кредит маблағи олишга 41 нафар, янги яратиладиган иш ўринларига 25 нафар, 275 нафар таълим билан қамраб олиш режалаштирилган.

 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, жумладан ижтимоий масаллалар буйича ижтимоий ходим билан биргаликда, ёшларга кўрсатиладиган ёрдам турларидан самарали фойдаланиш йўналишида

2024 йил мобайнида 316 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларидан контракт маблағи учун 142 нафар ёшга 302млн, замонавий касбга ўқиши учун 44 нафар ёшга 106млн, илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларида 24 нафар ёшга 22млн, меҳнат қуроли ва асбоб-ускуна учун 31 нафар ёшга 111млн, тиббий хизмат кўрсатиш учун 20 нафар ёшга 64 млн, бошқа ижтимоий кўмаклар учун 55 нафар ёшга 153 млн жами 316 нафар ёшга 758 миллион сўм маблағ тўлаб берилиши режалаштирилган.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш йўналишида

2024 йил мобайнида  ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 24 520 нафар ёшлар беш ташаббус олимпиадаси ва бошқа тадбир, лойиҳа ва мусобақаларга қамраб олиниши режалаштирилган. Шундан Беш ташаббус олимпиадаси орқали 10773нафар, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот тадбирлар орқали 2670нафар, бошқа лойиҳа ва тадбирлар орқали эса 11077нафар ёшлар қамараб олиниши режалаштирилди.

Ҳуқуқбузарликка мойил ёшлар билан тизимли ишлаш

2024 йилда жиноятчиликни олдини олиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланган, жумладан, 23та ҳаракатлар режасига қамраб олиш, 18 та ёшлар ўртасида жиноятларни олдини олишга қаратилган тадбирлар, 35та ўтказиладиган муҳокама йиғилишлар, 27та ташкил этиладиган индивидуал суҳбатлар, 26та профиликтик ва психологик суҳбатлар, 20та жиноятчиликка мойиллиги бўлган ёшларга ижтимоий-иқтисодий кўмаклар кўрсатилиши режалаштирилган.  

Истеъдодли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топтиришга кўмаклашиш йўналишида

2024 йил мобайнида “Ибрат фарзандлари” фойдаланувчилар ҳисобига 949 нафар, “Ibrat Academy” мобил иловаси қамрови ҳисобига 818 нафар, “UzChess” лойиҳаси доирасида 520 нафар, интеллектуал ўйинларга қизиқувчи ёшлар сонини ошириш ҳисобига 768нафар, волонтёрлик ва лидерлик лойиҳалари ҳисобига 251нафар бўлиб, жами 3306 нафар ёшлар қамраб олиниши режалаштирилган.  

Хориждаги ватандош ёшлар билан ишлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш

Хорижий миграцияга кетган ёшлар билан ишлаш бўйича 2024 йилда хориждан қатариладиган ёшлар 96нафар, шундан кўмак кўрсатишнинг режасига сектор раҳбарларининг онлайн учрашувлар сони 32та, ёшларнинг сектор раҳбарларининг ёшнинг ота-онаси билан учрашувлар сони 32 та, таклиф этиладиган иш ўринлари сони 32тани ташкил этади.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар