Янгиобод тумани ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ёшлар билан учрашиб, бугунги кунда давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар хусусида суҳбатлашди.
Хусусан, Янгиобод туманида ёшларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд ёшларга моддий ва бошқа турдаги амалий кўмак бериш борасида қатор ишлар олиб борилди.
Шу жумладан, тумандаги "Ёшлар дафтари"да бўлган 3 нафар эҳтиёжманд ёшларга автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари учун ҳар бирига 1 200 000 сўмдан пул маблағлари тўлаб берилди.
Шу билан бирга, худди шу тоифадаги 18 нафар ёшларнинг ҳар бирига 5 778 660 сўмдан сафарбарлик чақирув резерви хизмати бадали қоплаб берилди.
Албатта, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги бу каби саъй-ҳаракатлар юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканини кўриш мумкин.
Учрашувда иштирок этаётган ёшлар ва уларнинг ота-оналари Давлатимиз раҳбари бошчилигидаги бундай эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор бўлишиб, келгусида албатта бундай юртга муносиб, Ватан равнақига даҳлдорликни янада ҳис этган ҳолда хизмат қилишларини билдирдилар.