Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

17 июнь 2022 йил
398
0

Янгиобод туманида туман раҳбари бошчилигида ёшлар соҳасига жиддий эътибор қаратилиб, уларнинг ўз мақсад ва интилишлари йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашилмоқда.

Бугун ҳам туман ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилиб, уларнинг муаммо, таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятларга бағишлаб ташкил этилган очиқ мулоқот давомида туман ҳокими И.Қаршибоев бугунги кунда ёшлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, туманда ёшлар бадлиги, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш йўлида олиб борилаётган ишлар ва яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг ёшлар тадбиркорлик, бандлик каби масалалар юзасидан мурожаат қилишиб, туман раҳбари томонидан ижобий жавоб олдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар