Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ОДАМ САВДОСИ – АСР МУАММОСИ

ОДАМ САВДОСИ – АСР МУАММОСИ

23 апрель 2024 йил
92
0

Ўзбекистон Республикаси “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун (Мазкур қонун Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақида”ги 2020 йил 17 августдаги ЎРҚ-633-сонли қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган) нинг 3-моддасида, одам савдоси куч ишлатиш билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида, уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш.

Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларини, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзоларини ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади;

Одам савдоси билан шуғулланувчи шахс  - мустақил равишда ёки бир гуруҳ шахслар таркибида одам савдоси билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни содир этувчи жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек ўз ҳаракатлари билан одам савдосига кўмаклашадиган, худди шунингдек гарчи ўз мансаб ваколатларига кўра, тўсқинлик қилиши ва қарши курашиши шарт бўлса ҳам одам садвосига тўсқинлик қилмайдиган ёки қарши курашмайдиган мансабдор шахс эканлиги кўрсатилган.

Мамалакатимизда одам садвосининг олдини олишга қаратилган меъёрий – хуқуқий асос яратилиб, инсон  эркига даҳл қилувчи ушбу жиноятга қарши кескин курашилмоқда ва бу борада жиноят қонунчилигида жазо чоралари белгилаб қўйилган.

Жумладан, Жиноят кодексининг олтинчи боби, 135-моддасида, Одам савдоси, яъни одам олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш – уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш  йилгача озодликндан махрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали;

б) икки ёки ундан ортиқ бошқа шахсга нисбатан;

в)ожиз аҳволдаги айбдорга  аён бўлган шахсга нисбатан;

г)айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан;

д)такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

е)бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

ж)хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

з)жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда;

и)қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худдаи шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйган, яшириган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда;

к) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида содир этилган бўлса – беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбсатан содир этилган бўлса;

б)жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса;

в)ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

г)уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса – саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар мазкур жиноятни олдини олиш ва оқибатларини камайтиришда, унинг ҳар қандай кўринишларидан фуқароларимизни муҳокама қилишда муҳим омил бўламоқда.

Бахтиёр Мамадаминов,

Жиноят ишлари бўйича

Янгиобод туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар