Мактаб ўқувчиларига ўз ҳуқуқлари ҳақида тушунтиришлар берилди
Янгиобод туманидаги 15 мактаб биносида мактаб ўқитувчилар ва ўқувчилари иштирокида Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Мадатов томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-139-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида давра сухбатлари ташкил этилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, унинг ҳайтимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканлиги тўғрисида айтиб ўтди.
Янги таҳрирда қабул қилинган Конституция Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир.
Тарихимизда илк бора Ўзбекистон – ижтимоий давлат, деб белгиланди. Яъни, инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик – давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи экани мустаҳкамланди.
Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ Конституциядаги нормалар 3 баробар кўпайтирилганлигини айтиб ўтилди.
Шунингдек, Ижтимоий давлатга хос ёндашувлар таълим соҳасига оид кўплаб модда ва нормаларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга оширилган.
Жумладан, фуқароларнинг олий таълим муассасаларида давлат гранти ҳисобидан ўқиш ҳуқуқи қатъий белгилаб қўйилди.
Асосий қонунда фуқароларнинг бепул бошланғич касб-ҳунарга ўқитилиши ҳам белгиланган.
Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилган.
Яна бир муҳим янгилик – давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратиши конституциявий мустаҳкамланди. Ушбу норманинг киритилиши жамиятимизда оила мустаҳкамлиги ва мўътабарлигини барқарор таъминлашга хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, васийлик ва ҳомийлик — ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уларга таъминот, тарбия ҳамда таълим бериш, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли ҳисобланишини, васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган, ҳомийлик эса ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган болаларга нисбатан белгиланишини айтиб ўтди.
Бола ҳуқуқларини таъминлашда Давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган, унга кўра:
- боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
- боланинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш;
- боланинг камситилишига йўл қўймаслик;
- боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
- болалар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлаш;
- бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
- бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш ва бошқа мухим масалалар юзасидан маърузалар қилиб ўтди.
Ўтказилган давра сухбатида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига суд раиси томонидан батафсил жавоблар бериб ўтилди.