Одам савдосига қарши курашишда маҳалланинг ўрни ва роли
Жорий йилнинг 26 август куни Янгиобод тумани Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида маҳалла фуқаролари ва фаоллар иштирокида Ўзбекистон Республикаси “Одам садосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти бўйича давра сухбатлари ташкил этилиб, фуқароларга ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, мазкур қарорга кўра, вояга етмаган шахс савдоси, одам савдоси, одам савдосидан жабрланган шахс, одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш тушунчалари, одам савдосига қарши курашиш ва ушбу иллатни олдини олиш чора-тадбирлари ҳамда одам савдосига қарши курашишнинг асосий принциплари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир давомида мазкур қонунда кўрсатилган одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтди.
Ўтказилган тарғибот тадбирида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига суд раиси томонидан батафсил жавоблар берилди.
Хабибулла Мадатов
Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси