Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Судья ва савдо-саноат палатаси туман бўлими ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Судья ва савдо-саноат палатаси туман бўлими ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди

02 декабрь 2024 йил
51
0

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Савдо-саноат палатаси Янгиобод туман бўлими биносида бўлим ходимлари ва маҳалла аҳолиси вакиллари иштирокида Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Мадатов томонидан Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг мазмун-моҳияти юзасида давра сухбати ташкил этилди.

Жумладан, Янги таҳрирда қабул қилинган Конституция Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамлиги ҳақида таъкидлади.

Хусусан, Конституцияда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат экани қатъий белгилаб қўйилган.

Кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб бўлмоқда.

Тарихимизда илк бора Ўзбекистон – ижтимоий давлат, деб белгиланди. Яъни, инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик – давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи экани мустаҳкамланди.

Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ Конституциядаги нормалар 3 баробар кўпайтирилганлигини таъкидласак муболаға бўлмайди.

Конституцияда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланган. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.

Бундан ташқари, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда

уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланди.

Аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши мумкинлиги ҳам белгиланган. Умуман, Конституцияда аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилган. Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгалигини билдиради..

Шунингдек, Ижтимоий давлатга хос ёндашувлар таълим соҳасига оид кўплаб модда ва нормаларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга оширилганлиги ҳақида сўз юритди.

Давра сухбати давомида суд раиси тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги “Айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 968-сонли Қонуннинг 
мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда иштирок этиш ҳуқуқини, шунингдек давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилаётганлиги юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Ўтказилган давра сухбатида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига суд раиси томонидан батафсил жавоблар бериб ўтилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар