Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

Қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

13 январь 2025 йил
73
0

Янгиобод туман солиқ инспекцияси биносида маҳаллий аҳоли вакиллари, солиқ инспекцяиси ходимлари ҳамда ҳудудда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Мадатов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида давра сухбатлари ташкил этилди.

Тадбир давомида иқтисодий суд раиси Х.Мадатов мазкур Қонунга кўра, Қонуннинг мақсади юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги айтиб ўтилди, Қонунда қуйидаги тўловга қобилиятсизлик аломатлари белгилаб қўйилган. Вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;

доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Шунингдек, ўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг
7-моддасига мувофиқ судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган жойдаги, шунингдек қарздор жисмоний шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги суд томонидан кўриб чиқилиши ҳақида таъкидлади.

Шу билан бирга, Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга эканлиги ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, маърузачи томонидан тадбир иштирокчиларига 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

Жумладан, ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига, Фуқаролик процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига рақамли далиллар тушунчасини, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Хусусан, Қонуннинг 7-моддасига кўра 7-модда, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРК-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) куйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган,

1) 56-модданинг биринчи қисми «ашёвий» деган сўздан кейин «ёзма, рақамли» деган сўзлар билан тўлдирилган;

2) 66-модданинг биринчи қисмидаги «ёзма ва ашёвий» деган сўзлар «ашёвий, ёзма ва рақамли» деган сўзлар билан алмаштирилган;

3) 70-модданинг бешинчи қисмидаги «Ёзма ва ашёвий» деган сўзлар «Ашёвий, ёзма ва рақамли» деган сўзлар билан алмаштирилган;

4) куйидаги мазмундаги 761 ва 762-моддалар билан тўлдирилганлиги ҳақида таъкидланди

Ўтказилган давра сухбатида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига суд раиси томонидан батафсил жавоблар бериб ўтилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар