Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай имтиёзларга эга?

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай имтиёзларга эга?

26 июнь 2020 йил
2 101
0

Жорий йилнинг 8 июнь куни Президентимиз “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код берган ҳолда махсус мобил илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади.

Шу билан бирга қарорга мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни осонлаштириш, сервислардан реал вақт режимида фойдаланишга ёрдам берадиган “Бизнес навигатор” ахборот тизими жорий қилинади.

Хўш, бу навигаторнинг фойдали томони нимада? Навигатор аслида оддий тил билан айтганда, онлайн йўл кўрсатувчи. Демак, бизнес навигатор тушунчаси ҳам тадбиркорлик муҳитида яхшигина харита вазифасини бажаради. Яъни, тадбиркорлик фаолиятининг тегишли ҳудуддаги рақобатбардош турини танлашда, кредит олиш учун зарур бўлган бизнес-режа лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини шакллантиришда, тегишли тадбиркорлик фаолияти учун тақдим этилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида маълумот олишда, албатта, бизнес навигаторга бўлган эҳтиёж яққол сезилади.

Эндиликда ишбилармонлик муҳитига янги кириб келаётган ёки қайсидир масалаларда мушкуллик сезаётган тадбиркорлар бизнес навигатордан бемалол фойдаланишлари мумкин. Бу ўз навбатида, қайсидир мутасадди ташкилот остонасида узоқ вақт навбатда туриб саволга жавоб олишларга чек қўяди. Шу ўринда қарорда тасдиқланган кўпчиликни қизиқтирадиган яна бир муҳим жиҳатни келтиришни жоиз билдим. Бу, албатта, солиқ масаласи.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2021 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида назарда тутилган асослар бўйича ўзини ўзи банд қилган шахслар учун улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ сўммасининг энг кам миқдори жорий қилинади. Булар ҳали ҳаммаси эмас.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ишчиларига ёлланиб ишлаш асосида меҳнат фаолиятини олиб борувчи шахслар учун ўрнатилган солиққа тортиш тартиби татбиқ қилинади. Мана буни имтиёз деса бўлади. Умуман олганда, мазкур ҳужжатда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун бир қатор имконият ва қулайликлар назарда тутилган.

У.Кенжаев,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар