Янгиобод тумани ҳокими спортчи ёшларни тақдирлади (Видео)
Хабарингиз бор, яқинда Жиззах шаҳрида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни соғлом ва баркамол авлод этиб вояга етказиш мақсадида ташкил этилган "Кўпкураш" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларида Янгиобод тумани ёшлари фаол иштирок этишиб, қизқин беллашувлар якунида фахрли учинчи ўринни қўлга киритиб қайтишган эди.
Бугун Янгиобод тумани ҳокими ва бир гуруҳ спортчи ёшлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда туманимиз спортчилари томонидан қўлга киритилаётган натижалар эътироф этилиб, бу натижалар юртимизда ёшларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён этишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ва давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар маҳсули экани таъкидланди.
Шунингдек, "Кўпкураш" мусобақаларида бор куч-ғайратини намойиш этиб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳисса қўшган "Сармич" маҳалласининг "Ватанпарвар" жамоаси ёшлари ҳамда спорт мураббийларига туман ҳокими томонидан ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати