Маъсуллар ҳисоботлари тингланди
Шу йилнинг 19 июнь куни Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4545-сонли қарори ижроси буйича туманда амалга оширилган ишлар юзасидан депутатлик гурухининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Янгиобод туман йуллардан фойдаланиш корхонаси бош мухандиси Д.Эгамназаровнинг қарор ижроси бўйича хисоботи тингланди.
Йиғилишда ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан йўл хўжалиги тизимини ривожлантириш соҳасидаги мавжуд камчиликлар ҳам тилга олиниб, улар юзасидан фикрлар билдирилди.
Депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва берилган саволларга маърузачи томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
Тадбир сўнггида депутатлар томонидан соҳани жонлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Шавкат Рахимов,
Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашидаги
ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи рахбари,
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати