Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Хўжамушкентда ёшлар ўртасида спортнинг "Жеет куне до" тури бўйича мусобақа ўтказилди

Хўжамушкентда ёшлар ўртасида спортнинг "Жеет куне до" тури бўйича мусобақа ўтказилди

08 сентябрь 2021 йил
544
0

Юртимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўз мевасини кўрсатаётганига барчамиз гувоҳмиз.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг бири ҳам айнан шу соҳага йўналтирилгани мамлакатимизда спортга бўлган эътиборнинг қай даражада эканини кўрсатади.

Бугунги кун имкониятларидан Янгиободлик ёш спортчилар ҳам унумли фойдаланиб, турли мусобоқа ва турнирларда юқори натижаларни қўлга киритишмоқда.

Яқинда мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Янгиобод тумани, Хўжамушкент қишлоғидаги 5-умумтаълим мактабида спортнинг "Жеет - куне - до" йўналиши бўйича мусобақа ташкил этилди.

"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида бўлиб ўтган мусобақада Гулистон шахри, Жиззах шахри, Арнасой, Зомин ва Янгиобод туманлариднинг ёш иқтидорли спортчилари иштирок этдилар.

Бу галги мусобақада ҳам янгиободлдик спортчилар фаоллик кўрсатишиб, 7 нафар спортчиларимиз 1-ўринни, 3 нафари 2-ўринни ҳамда 2 нафари 3-ўринни қўлга киритишди.  Мусобоқа сўнгида ғолиблар ташкилтчилар томонидан махсус диплом ва медаллар шодаси билан тақдирландилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар