Янгиободда гигант ошқовоқлар етиштирилди
Янгиобод туманидаги Намингон қишлоғида истиқомад қилувчи Латифжон Эшонқулов томорқасида оғирлиги 60 килограмдан зиёд ошқовоқ етиштирилди.
Гап шундаки, хонадон эгалари ҳар йили ушбу томорқаларида сидқидилдан меҳнат қилишиб, ўзлари етиштирадиган полиз ва сабзавот экинлари ҳамда мевали дарахтларидан яхши ҳосил оладилар.
Шу йилнинг апрел ойида бир танишларидан бир-нечта ошқовоқ уруғларини олган Латифжон Эшонқулов уни томорқасининг бир четига экди. Бугун эса пишиб етилган ошқовоқларнинг ҳайбатидан томорқа эгаларининг ўзлари ҳам ҳайратта.
Аксарият ошқовоқларнинг оғирлиги 40-50 килограмни, энг йириги тарозига қўйилганда эса нақд 61 килограмдан ортиқни тишкил этади.
– “Томорқамиз ортидан оиламизга қўшимча барака киради, шунинг учун бўш вақтларимиз асосан шу ерда ўтади” дейди Латифжон аканинг оналари Робия ая.
Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, ушбу гигант ошқовоқларга ҳеч қандай дори ёки минерал ўғитлар ишлатилмаган, аксинча, табиий шароитда парваришланган.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати