Жиззахда бўлиб ўтган "Бокс" мусобақасида 2 нафар янгиободлик спортчилар ғолиб бўлди
Юртимизда ёшларга берилаётган эътибор, хусусан, уларнинг спорт билан шуғулланишлари ҳамда бу соҳадаги иқтидорларини юзага чиқариш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ва яратилаётган широитлар натижасида янгиободлик ёш спортчилар мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган турли мусобоқа ва турнирларда юқори натижаларга эришиб келаётганига бугун барчамиз гувоҳмиз.
Шу йилнинг 18-21 октябрь кунлари спортнинг бокс тури бўйича Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада ҳам спортчи ёшларимиз фаол иштирок этишиб, Умида Абдуҳалилова ҳамда Зулфия Аҳадқуловалар мусобақанинг олтин медалини қўлга киритдилар.
Шунингдек, ғолиб спортчиларимиз шу йилнинг ноябрь ойида Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионати йўлланмасига эга бўлдилар.
Муҳокамага қўшилинг