Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободлик ёш спортчи Жиззахда ўтказилган "Бокс" мусобақасида ғолиблар қаторидан ўрин олди

Янгиободлик ёш спортчи Жиззахда ўтказилган "Бокс" мусобақасида ғолиблар қаторидан ўрин олди

17 февраль 2022 йил
136
0

Сўнги вақтларда Янгиободлик ёш спортчиларнинг турли даражадаги вилоят ва республика мусобақаларида фахрли натижаларни қўлга киритаётгани тўғрисидаги хабарлар тез-тез қулоққа чалинаётгани бор гап. Бу албатта, юртимизда ёшлар камолоти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Шу йилнинг 15-17 февраль кунлари спортнинг бокс тури бўйича Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада ҳам спортчи ёшларимиз фаол иштирок этишиб, фахрли натижаларга сазовор бўлишди.

Хусусан, туман болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тажрибали спорт мураббийси Адҳам Абдусаломов қўл остида тарбияланаётган иқтидорли ёш спортчимиз Кумуш Онорқулова ушбу мусобақанинг 2010-2011 йилда туғилган ёшлар ўртасида 44 кг вазн тоифасида фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, ғолиблар қаторидан ўрин олди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар