Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Доимий комиссия мажлисида масъул рахбарларнинг ҳисоботлари эшитилди

Доимий комиссия мажлисида масъул рахбарларнинг ҳисоботлари эшитилди

21 февраль 2022 йил
346
0

Жорий йилнинг 19 феврал куни Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларинниг қўшма йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилди.

Дастлаб халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Б.Ибрагимов сўз олиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Т.К.Нарбаева бошчилигида 2022 йил 14 феврал куни ўтказилган онлайн шаклдаги семинар-учрашувида белгилаб берилган вазифаларга тўҳталиб, тараққиёт стратегиясида туман Кенгаши фаолиятига доир масалалар, 2021 йил якунлари бўйича хулосалар ва жорий йилдаги вазифалар, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари устидан депутатлик назоратини ўрнатиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида туман Кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида сўз юритди.

Кун тартибидаги иккинчи масала Янгиобод тумани аҳолсини табиий ва суюлтириган газ билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида “Янгиободтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи У.Ибрагимовнинг ҳисоботи эшитилди.

Хусусан 2022 йил бошидан бугунги кунга қадар Сирдарё вилоятида жойлашган Лесопитопник ГРС орқали 2857 та ахоли истеъмолчиларига 1043421 м куб, 72 та улгуржи истеъмолчиларига 158636 м куб табиий газ етказиб берилган.

Туманда жами 3275 дона суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд. Январ ойига 47,632 кг суюлтирилган газ режа ажратилган бўлиб амалда 35,200 кг суюлтирилган газ истеъмолчиларга тарқатилган. Феврал ойига 47,741 кг режа ажратилган бўлиб 14 феврал холатига 8,840 кг суюлтирилган газ тарқатилган.

2021-2022-йиллар куз-қиш мавсумига таёргарлик кўриш бўйича тасдиқланган чора-тадбирга асосан туманда жойлашган мавжуд 168 дона ГТП лардан  шу кунга қадар 88 таси техник кўрикдан ўтказилди. Туман бўйича  йил бошидан 38 км ер ости газ қувурлари ва 20 км масофадаги ер усти газ қувурлари техник кўрикдан ўтказилганлиги таъкидланди.

Шундан сўнг туманда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси бошлиғи М.Сувонқуловнинг ҳисоботи тингланди.

Ўтган 2021 йил давомида туман инспекцияси томонидан 39 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб, хуқуқбузарларга  нисбатан маъмурий протоколлар расмийлаштирилган.

Атмосфера хавосини мухофаза қилиш йўналиши бўйича 6 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб 3 125 000 сўм жарима, биохилмахиллик  йўналиши бўйича 9 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб 6 250 000 сўм жарима 1 048 000 сўмлик зарар қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 949-сонли қарорига асосан давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхати (атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг
I-тоифасига кирадиган (юқори даражада хавфли), атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II-тоифасига кирадиган (ўртача даражада хавфли), атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III-тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV-тоифасига кирадиган (маҳаллий таъсир кўрсатиш)даги объектлар экология назоратида эканлиги, ушбу объектлар тоифасига кўра, яъни, I ва II-тоифали объектлар ҳар чоракда, III ва IV-тоифали объектлар йилда бир марта компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган бўлиб2021 йилда туман ҳудудидаги 123 та хўжалик юритувчи субъектлар тўловга тортилиб, шундан 79 та корхонада 8143,9 минг сўм тўлов вилоят экология бошқармаси жамғармасига ундирилган.

Кун тартибига сўнги масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Райимовалар ҳисобот бериб ўтди.

Туманда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимини жорий этиш бўйича вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда туман ҳокимлиги, секторлар билан ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилиб, маҳаллаларда 8 нафардан иборат ишчи гуруҳлар ва “маҳала-сектор-туман” даражасида штаблар ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари”га 2-босқичида 278 нафар хотин-қизлар жами 368 нафар хотин-қизлар 9 та тоифага асосан киритилган.

2-босқич Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармасидан 174 млн 355 минг сўм, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 19 млн 875 минг сўм пул маблағлари моддий ёрдам сифатида тўлаб берилган.

Кун тартибидаги масалалар бўйича тингланган ҳисоботлар юзасидан доимий комиссия аъзолари томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар