Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан алимент ундирув ойлиги тадбири давом этмоқда
Давлатимиз раҳбарининг “Оила ва хотин қизларни тизимли қўллаб қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган талаблар бўйича муҳим чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, бюронинг Жиззах вилоят Янгиобод туман бўлими томонидан фармон талабларини ижрога қаратиш, алимент ундирувлари самарадорлигини ошириш ҳамда қидирувдаги шахслар ҳақида маълумотларни оммавий ахборот воситаларида тарқатиш ва бошқа амалий тадбирлар юзасидан муҳим чоралар белгиланди.
Жорий йилнинг 14 март куни Бюронинг Янгиобод туман бўлими, туман прокуратураси, ЖИБ Янгиобод туман суди ҳамда ИИБ ходимлари томонидан, тумандаги алимент тўловчи қарздорлар ва ундирувчилар иштирокида фармон талаблари ижроси юзасидан ўтказилган тадбирда, уларга фармон талаблари тушунтирилиши натижасида 3 та оилалар яраштирилди, 1 та қарздор 2 ойлик 1.500.000 сўм алимент пулини тўлади.
Шунингдек, 3 ойдан ортиқ муддат давомида алимент тўламай келаётган қарздорларнинг 2 нафари ЖИБ Янгиобод туман суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, 1 нафарига эса қарздорлигини тўлаш учун муддат берилди.
Ҳулоса ўрнида айтиш жойизки, алимент тўловчи оталарга айтар сўзим бор.
Унутманг, сизнинг оилангиз бузилди, бунда эса боланинг айби йўқ. Эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик учун фарзандлар жабр чекишга мажбур эмас.
А.Т.Тўйчиев,
Бюронинг Янгиобод туман бўлими бошлиғи,
адлия маслаҳатчиси