Янгиобод туманида ажримларнинг олдини олиш юзасидан учрашувлар ўтказилди
Оила мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлигининг гаровидир. Бу борада оилавий ажримларга етакловчи омилларни таҳлил этишнинг аҳамияти катта.
Янгиобод туманидаги Баланчақир, Шодлик ва Сармич МФЙлардаги ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш, уларнинг арзимас сабаблар ортидан парчаланиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилди.
Ташкил этилган яраштирув тадбирда тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Райимова, туман адлия бўлими бошлиғи в.в.б Ж.Абдухолиқов ҳамда маҳалла мутасаддилари иштирокида ажрим ёқасидаги 26 та оила вакиллари билан суҳбатлашилиб, уларга тушунтиришлар берилди.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 3 та оила муросага келтирилди. Қолган оилаларга ажрашиш учун келтираётган сабаблари бир оиланинг тарқаб кетишига етарли асос эмаслиги, арзимаган сабаблар билан фарзандларини тирик етим қилмасликлари лозимлиги тўғрисида маслаҳатлар берилди.