Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда оилавий ажримларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

Янгиободда оилавий ажримларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

03 июнь 2022 йил
508
0

Халқимиз орасида азал-азалдан оила муқаддас қўрғон сифатида эъзозланган. Чунки инсон қалбида аҳиллик, меҳр-оқибат туйғулари, илм-маърифатга интилиш кўникмаси, аввало, оилада шаклланади. Бош қомусимизда оила жамиятнинг асосий бўғини, деб белгиланганлиги замирида ҳам ана шундай миллий қадриятларимиз мазмуни мужассам.

Оила мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлигининг гарови экан, бу борада оилавий ажримларга етакловчи омилларни таҳлил этишнинг аҳамияти катта.

Бугун Янгиобод туманида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш, уларнинг арзимас сабаблар ортидан парчаланиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилди.

Ташкил этилган яраштирув тадбирда тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Райимова, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Аҳмедов, туман адлия бўлими бошлиғи в.в.б Ж.Абдухолиқов ҳамда маҳалла мутасаддилари иштирокида ажрим ёқасидаги 13 та оила вакиллари билан суҳбатлашилиб, уларга тушунтиришлар берилди.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида бир оила муросага келтирилди. Яна бешта оилага ажрашиш учун келтираётган сабаблари бир оиланинг тарқаб кетишига етарли асос эмаслиги, арзимаган сабаблар билан фарзандларини тирик етим қилмасликлари лозимлиги тўғрисида маслаҳатлар берилди. 

Йиғилишда мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, муаммоларнинг асосий омилларини аниқлаш ва бартараф этиш, тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш юзасидан таклиф, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Келгусида ажримларга йўл қўймаслик, оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар