Янгиобод тумани ҳокимининг битирувчи ёшлар билан навбатдаги учрашуви Янгиобод ШФЙда бўлиб ўтди
Аввал хабар берганимиздек, Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибюоев барча маҳаллаларда умумтаълим мактабларининг битирувчи ёшлари билан учрашувлар ўтказди.
Туман ҳокимининг шу каби навбатдаги учрашуви туманнинг 1-секторига қарашли Янгиобод ШФЙда ўтказилиб, унда 12-ИДУМ ҳамда Янгиобод касб-ҳунар мактабининг битирувчи ёшлари иштирок этишди.
Учрашув давомида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев ҳар бир битирувчи билан бирма-бир яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг мақсад ва режалари билан танишди ва ўз тавсияларини берди.
Муҳокамага қўшилинг