Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда "Яшил йиллик" умуммиллий тадбирлари доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан баёнот

Янгиободда "Яшил йиллик" умуммиллий тадбирлари доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан баёнот

17 февраль 2022 йил
271
0

Барчамиз кўриб гувоҳи бўлиб турибмизки, сўнги йилларда Давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш, юзага келаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси глобал экологик муаммоларнинг олдини олишда муҳим ташаббус бўлиб, шу билан биргаликда, она диёримизни, маҳалла ва кўчаларимизни яшил майдонларга айлантириш, гўзал боғлар яратиш ва артоф-муҳит мусаффолигини яхшилаш имконини бермоқда.

Ўзи азал-азалдан дарахт экиш, боғ яратиш каби ҳайрли ишлар халқимизнинг азалий қадриятларига айланиб қолган. Бугун Янгиобод туманида ҳам ёшу-кекса бирдамлик билан бундай эзгу ишларда уюшқоқлик билан фаол бўлишиб, маҳалла ва қишлоқларда, аҳоли томорқалари, йўл четлари ҳамда ажратилган майдонларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда 2021 йил кузги кўчат экиш мавсумида 377 минг 700 дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, амалда 377 минг 900 дона кўчат экиш ишлари амалга оширилди. Биргина, туман ҳудудидаги "Зомин асл ипак толаси" хусусий корхонасига қарашли ер майдонларининг 300 гектарига тут кўчатлари экилиб,  баҳорги мавсумда яна 200 гектар ўтқазиш режалаштирилган. Шунингдек, туманнинг Совот қишлоғидан кираверишдаги йўл четининг 5 км қисмига 35 минг туп манзарали кўчатлар экилиб, парваришланмоқда. Бундан ташқари барча маҳаллаларда аҳоли томорқаларига мевали дарахтлар ва ток кўчатлари экилди. Албатта, бундай ҳайрли ташаббус ва саъй-ҳаракатлар натижасида нафақат маҳаллаларимиз обод бўлади, балки кишиларимиз кўнгли шодликка тўлиб, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

Шу йилнинг 2 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам бу масалада  бизнинг олдимизга навбатдаги аниқ устувор вазифалар белгиланди.

Биз 2022 йил баҳорги кўчат экиш мавсумида туман ҳудудига
663 минг 600 дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалари экишни режалаштириб, январ ойида 41 минг 200 дона кўчатлар экилди.

Туманнинг “Янгиобод ” ШФЙ  ҳудудида 2022-2024 йиллар давомида 2 гектар ер майдонида жами 102 млн сўм маблағ эвазига “Яшил боғлар”ни барпо этиш кўзда тутилган.

Туманда Ободонлаштириш объектларининг суғориш тизимларининг самарадорлигини ошириш бўйича Ишчи гуруҳ тузилиб,  туман марказидаги Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги объектларда суғориш тизимларида хатлов ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, 2022-2026 йилларда Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги кўкаламзорлаштириш ҳудудларига суғориш тизимларини ва сув чиқариш қудуқларини ташкил этиш учун 1 млрд 114 млн сўм маблағлар сарф этилади ва натижада 5 км суғориш тизимлари ва 5 та қудуқлар чиқарилади. Бугунги кунда қудуқларни қазиш учун лойиҳалаш ишлари бошланган.

Жумладан, 2022 йилда 1 км суғориш тизимлари, 1 та сув чиқариш қудуқларини ташкил этиш учун 199 млн сўм маблағлар сарфланади. 2022-2026 йилларда туман Ободонлаштириш бошқармасига 825,0 млн сўм маблағлар эвазига 1 та махсус техника олинади.

Ҳудуддаги қаровсиз қолган дарахтларни парвариш қилиш учун “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан хар бир маҳаллага 1 нафардан вақтинча ишсиз фуқаролар жалб қилинди.

Шунингдек ўтказилган видеоселектор йиғилишида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Янгиобод туман филиали томонидан туманимизда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича мавжуд 8 та маҳалла 100% санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар