Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” республика кўрик танловининг Янгиобод туман босқичи ўтказилди

“Энг яхши хотин-қизлар фаоли” республика кўрик танловининг Янгиобод туман босқичи ўтказилди

24 август 2022 йил
861
0

Янгиобод туманида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўртасида “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Янгиобод туманида аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини ошириш,  ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни  қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган ва ногиронлиги бор фуқароларни, жумладан, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳамда бундай оилаларга моддий ва беғараз ёрдамлар кўрсатилишини, жамиятда аёллар ўрни ва мавқеини оширишда ўз ҳиссасини қўшган 8 та  маҳалла хотин-қизлар  фаолларининг иш фаолияти белгиланган шартларга кўра  кўрик-танловни Низоми асосида баҳоланди.

Танлов якунида Сармич МФЙ хотин-қизлар фаоли Остонақулова Нафиса Хазарақуловна биринчи ўринни, Шодлик МФЙ хотин-қизлар фаоли Кенжаева Моҳира Шерали қизи иккинчи ўринни, Ҳавотоғ ҚФЙ хотин-қизлар фаоли Ибрагимова Фотима Маҳмудовналар учунчи ўринни эгаллашди.

Ғолиблар Янгиобод туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Янгиобод туман оила ва хотин-қизлар бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар