Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Янгиободда 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

30 сентябрь 2022 йил
268
0

Янгиобод туманида 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ёшларга таълим-тарбия бериб келаётган педагог ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар, тарбиячилар ҳамда фахрий ўқитувчилар иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Азизбекк Нишонов сўз олиб, устоз ва мураббийларга туман ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг бир гуруҳ устоз ва мураббийлар ҳамда фахрий ўқитувчиларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва байрам совғалари улашилди.

Байрам тадбири меҳмонларнинг дил сўзлари ҳамда хушовоз хонандаларнинг куй-қўшиқлари билан кўтаринки руҳда давом этди.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар