Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан туман халқига байрам табриги

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан туман халқига байрам табриги

08 декабрь 2022 йил
157
0

Ассалому алайкум, қадрли тумандошлар!

Аввало, Сизларни мустақил Ватанимизнинг Бош Қомуси-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман.

Мустақил Ўзбекистон Конституцияси халқимиз иродаси, руҳияти, ижтимоий онги ва маданиятини ўзида акс эттирган асосий қонунимиздир. Бугунги кунда Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойиллар асосида аҳоли турмуш даражаси ўсиб, юртимиз қиёфаси, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни бутунлай ўзгариб бораётгани барчамизга катта ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Конституциямизнинг характерли хусусияти - унинг чинакам халқпарварлигидадир. Унинг бундай хусусияти  Конституциянинг 2- моддасида: «Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар», дея баён этилгани фикримизнинг далилидир.

Тадқиқотчилар дунё конституцияларида жами 117 хил инсон ҳуқуқлари қамраб олинганлигини ҳисоблаб чиқиб, уларнинг қанчаси    190 та давлат конституциясида акс этгани бўйича таҳлил ўтказганида, Франция Конституциясида 13,  АҚШ Конституциясида 35,  Германия ва Японияникида эса 48 турдаги ҳуқуқлар қамраб олингани ҳолда, бизникида 55 турдаги ҳуқуқ ўз ифодасини топганлиги аниқланган.  

Бугун Янги Ўзбекистонда энг аввало, халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини олий ўринга қўйиш, инсон қадрини қатъий нормаларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида конституциявий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар мамлакатимизда бошланган буюк ўзгаришлар даври – учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш йўлидаги муҳим қадамларимиздан биридир.

Конституциямизнинг 14 боби оила институтига бағишланган. 63-моддада оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланган. Демак, оилани жамият ва давлат ҳимоя қилади. Маълумки, дунёдаги кўплаб давлатларнинг конституцияларида оила тушунчаси ҳақида мутлақо фикр йўқ.

Ўзбекистон Конституцияси ҳақида гапирганда  бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Конституциямизда белгиланган барча ҳаётий тамойиллар мана шу юртнинг ёрқин истиқболи, фуқароларнинг миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, тенг ҳуқуқли яшашига хизмат қилиши билан дунё ҳамжамиятида ўзининг юқори баҳосига эга бўлган. Бу борада, Конституциямизда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий хуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам кафолатланган.

Конституция ҳамда қонун талабларига оғишмай амал қилиш маънавий савиямиз, маданиятимизнинг асосий мезонига айланиши шарт. Президентимиз таъкидлаганидек, Конституцияга амал қилинишининг кафили сифатида жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашни, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни ўзимизнинг нафақат вазифамиз, энг аввало, муқаддас бурчимиз деб ҳисоблашимиз зарур.

Азиз дўстлар!

Бугун Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ тумандошларимиз Президент фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотландилар. Уларни бундай юксак эътироф билан чин юракдан муборакбод этамиз.

Қадрли тумандошлар, Сизларни яна бир бор, Ўзбекистон Республикаси  Конституциясининг 30 йиллик байрами билан қутлар эканман, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик ва хотиржамлик тилайман.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар