Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан расмий баёнот

Янгиобод туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан расмий баёнот

10 декабрь 2022 йил
134
0

Янгиобод туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилда қанча кўчат экилгани маълум қилинди.

Бу ҳақда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Янгиобод тумани инспекцияси бошлиғи М.Сувонқулов маълумот берди.

Давлатимиз рахбари томонидан дарахтзорларни кўпайтириш мақсадида татбиқ этилган “Яшил макон” умуммиллий лойихаси доирасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилган.

Лойиха доирасида жорий йилнинг баҳор мавсумида туман ҳудудида 634 минг дона (106%) манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилган.

2022 куз мавсумида туман бўйича жами 447 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 440 минг дона (98,5 %) кўчатлар экилган.

Туман ҳокимининг 2022 йил 18 январдаги 13-3-54-Q/22-сонли қарори билан туман ҳудудида 2022-2024 йилларда “Яшил боғлар” барпо этиш мақсадида дастур тасдиқланган. Ушбу дастурга асосан “Яшил боғлар” барпо этиш учун 2 гектар ер майдони ажратилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар