Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Шодлик маҳалласида "Обод қишлоқ" дастурлари асосида амалга оширилган ишлар хусусида расмий баёнот

Шодлик маҳалласида "Обод қишлоқ" дастурлари асосида амалга оширилган ишлар хусусида расмий баёнот

09 ноябрь 2022 йил
220
0

Янгиобод тумани Шодлик маҳалласида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида ҳудуд инфратузилмаси янада яхшиланмоқда.

Хусусан, дастур асосида 1,550 млрд. сўм маблағлар эвазига жами 4 км. ичимлик суви тармоғи трубалари ётқизилди ва 1 дона ичимлик суви иншооти қурилди.

Маҳаллада электр энергияси соҳасида сифатни яхшилаш мақсадида 6 км. электр тармоғи тортилиб, 110 дона бетон устунлар (симёғочлар) ўрнатилди.

Шунингдек, МФЙ ҳудудида 700 метр. газтармоқлари тортилиб, 4 дона газ тақсимлаш пунктларини (ГРП) ўрнатилди.

Ҳудудда интернет ва алоқа сифатини яхшилаш борасида эса 1,2 км. оптик толали интернет тармоқлари тортилди.

Бундан ташқари, маҳалланинг ички йўллар асфальт ҳамда цементобетон қопламали йўлларга айлантирилди.

Бу каби бунёдкорлик ишлари туманнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар