Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури асосида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури асосида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди

24 ноябрь 2022 йил
356
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Нишонов иштирокида туманда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури асосида амалга оширилган вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар, соҳа вакиллари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Дастлаб туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов йиғилганларга мавзу юзасидан маълумот берди.

Хусусан, ҳозирги кунда Янгиобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида жами 5065 нафар ўғил-қизларимиз таълим-тарбия олмоқдалар. Ушбу ўқувчиларга 512 нафар педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқдалар.

Ўтган давр мобайнида кўпгина юқори натижаларга эришилди.

Жумладан, мактабларимизда таҳсил олаётган 46 нафар ўқувчилар, жумладан, 1-мактабдан 3 нафар, 2-мактабдан 1 нафар, 3-мактабдан 1 нафар, 4-мактабдан 5 нафар, 8-мактабдан 3 нафар, 11-мактабдан 7 нафар, 12-мактабдан 14 нафар, 13-мактабдан 1 нафар, 14-мактабдан 4 нафар, 15-мактабдан 1 нафар, 16-мактабдан 2 нафар, 17-мактабдан 3 нафар ва 18-мактабдан 1 нафар 4-10-синф ўқувчиларимиз Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиндилар.

Шунингдек, жорий ўқув йилида 17 та умумтаълим мактабини жами 288 нафар 11 синф ўқувчилари битириб, уларнинг 176 нафар (61,1 %)  олий таълим  муассасаларига талабаликка қабул қилинди.

Жумладан, 78 нафари (27,1 %и) Давлат олий таълим муассасаларига, 3 нафари (1,0 %и)  82 нафари (28,4 %и) Ўзбекистондаги хорижий давлат олий таълим муассасаларининг филиаллари, 13 нафари эса (4,5%) хорижий олий таълим муассасаларининг талабаларига айландилар.

Ўтган йилги кўрсаткич 365 нафар битирувчидан 160 нафари  (43,8 %) олий таълимга жалб қилинганини ҳисобга олинганда, бу йил 17,3 % га ўсишга эришилди. Бу натижалар билан Янгиобод тумани ҳозирда вилоятдаги бошқа туманларга нисбатан энг юқори кўрсаткични эгаллаб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь кунги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли қарорининг 3-бандида назарда тутилган тадбирларни яъни соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш борасида берилган топшириқларининг ижросини таъминлаш юзасидан “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида  тумандаги 14218 нафар хотин-қизлар тўлиқ хатловдан ўтказилди. Хатлов натижаларига кўра 310 нафар хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди, 6 нафар хотин-қизларимизнинг уй-жойлари таъмирланди.

489 нафар хотин-қизлар туманнинг “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилиб қуйидаги ишлар амалга оширилди, 117 нафар ишсиз хотин-қизлардан 117 нафари иш билан таъминланди, 66 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратилди, 129 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож хотин қизларга жами 165 660 000 миқдордаги бир марталик моддий ёрдам “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилди.

Туман ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш ишлари йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда жами 2403 нафар фуқароларгаижтимоий нафақалар тайинланган.

Бундан ташқари, ичимлик суви тармоқларини тортиш бўйича, 4.2 млрд. сўм маблағлар эвазига жами 7.8 км. ичимлик суви тармоғи трубалари ётқизилди ва 3 дона иншоатлар қурилиб, реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.

Ички йўллар қурилиши бўйича: Дастурга асосан Юксалиш 5 кўчаси 0,935 км,Шодлик кўчаси 0,580 км, Юксалиш 3 кўчаси 1,550 км, Юксалиш 2 кўчаси 0,675 км цементобетон, асфальт ва шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Электр энергияси: Обод қишлоқ дастурига асосан ҳудудларда(660 млн сўм) маблағлар евазига 8.4 км  электр тармоғи тортилди ва 160 дона бетон устунлар ўрнатилди.

Газ таъминоти: Дастурга асосан (772.3 млн сўм) маблағлар эвазига 8 км. газ тармоқ реконструкция қилинди шундан 700 метр газ қувурлари бўёқланиб таъмирдан чикарилди, 4 дона газ тақсимлаш пунктларини (ГРП) мукаммал таъмирланган.

Алоқа таъминоти бўйича: 4 км. (60 млн сўм) алоқа Жпон техгологияси асосида оптик толали интернет тармоғи тармоқлари тортилди.Туман  аҳолисининг ичимлик суви бўйича қилинган ишлар жами 28.9 км тармоқ тортиш ишлари умумий қиймати 8.7 млрд.сўм бўлган ишлар амалга оширилди.

Ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича “Йўл харита”ни амалга оширилган.

Туман ахолисигаҳозирда  0.3 минг тонна парранда гўшти, 15 миллион дона тухум ишлаб чиқарилади.

Туманда кооперация усулида "Насл Янгиобод чорва" МЧЖ лидерлиги асосида чорвачилик лойихаси амалга оширилмоқда. Лойиха асосида 200 та хонадонга 200 бош қорамол хамда 42 та хонадонга 205 бош қўй-эчкилар тарқатилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга келиб 24 та хонадонга 82 бош қўй эчкилар тарқатилиб, 24 нафар фуқаро бандлиги таъминланди.2022 йилда туманда қорамол бош сони 46402 тага етказилиб, 6662 тонна гўшт етиштирилади.

Янгиобод туманига 2022 йил учун саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йиллик экспорт режаси 5283,0 минг доллар, шундан саноат маҳсулотлари 2776,0 минг доллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 2694,3 минг долларэтиб белгиланган бўлиб, амалда январь-сентябрь ойларида 4 та экспортёр корхона томонидан 1078,8 минг доларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Белгиланган экспорт прогнозларни ўз вақтида сифатли бажариш учун, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлимида тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда, кунлик экспортёр корхона билан ишлаб муаммо ва таклифларини тезкор ҳал қилиш чоралари кўриб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар