Оилавий ажримларнинг олдини олиш ва аёлларнинг жамиятдаги ролини янада оширишга қаратилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Янгиобод тумани ҳокимлигида туманда оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш борасидаги ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Раимова, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Д.Ражабов, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, соҳа ходимлари ва соҳага тегишли ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди.
Анжуманда туман ҳокими ўринбосари Ш.Раимова мавзу юзасидан йиғилганларга маълумот берди. Хусусан, туманда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин қизлар билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш уларни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунинг дек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 14218 нафар хотин-қизлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.
Хатлов натижаларига кўра 51 нафар хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб шифокор тавсиялари берилди, 6 нафар хотин-қизларимизнинг уй-жойлари таъмирланди.
489 нафар хотин-қизлар туманнинг “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилиб қуйидаги ишлар амалга оширилди;
- 117 нафар ишсиз хотин-қизлардан 58 нафари иш билан таъминланди
- 71 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлардан 21 нафарига жами 179 200 000 миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилди
- 52 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хотин қизларга жами 56 660 000 миқдордаги бир марталик моддий ёрдам “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилди
- Туманда қайд этилган ажрилар сони 2021 йил июнь холатига 17 ташкил этган бўлиб 2022 йил 11 ажрим қайд этилган ажрилар 6 тага камайган.
Туманда оилавий ажримларни олдини олиш борасида 2022 йил 3 май куни Янгиобод туман ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги ажрим ёқасидаги оилаларни яраштиришга қаратилган қабул бўлиб ўтди. Қабулда ажрим ёқасига келиб қолган 5 нафар оила яраштириш мақсадида 1 ой мухлат берилди ва 1 нафар оила яраштирилди. Хар хафтада 1 марта “Аёллар маслахат кенгаши” “Бувижонлар мактаби” “Ота-оналар унверситети” Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ажрим куни белгиланиб 8 та маҳаллани хар бирга бориб ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан якка тартибда шуғилланимоқда.
Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ишлар натижасида 5 ой мобайнида 1 та шахарча, 3 қишлоқ ва 4 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқбузарликка мойил бўлган хотин-қизлар рўйхатга олинмаган.
Тадбир давомида йиғилганлар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати