Янгиобод ШФЙ аҳолиси билан қонунчиликдаги янгиликларга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Янгиобод тумани адлия бўлими бошлиғи Ж.Aбдухолиқов томонидан туманнинг Янгобод шаҳарча фуқаролар йиғини биносида аҳоли билан тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21-декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳатларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 269-сонли Фармони ва “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 447-Қарори, шу билан бирга, янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти ва аҳамияти аҳолига етказилди.
Шунингдек, тадбирда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, хусусан одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида ҳам тушунтирилди.
Булардан ташқари иштирокчиларга “Ўз ҳуқуқларингизни биласизми”, “Сиз қонун ҳимоясидасиз” мавзуларида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида сайёр қабул ўтказилиб, ҳудудда яшовчи фуқаролардан ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар тингланди ва ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди. Келиб тушган мурожаатлардан
2 таси ўрганиш талаб қилинганлиги габабли бўлим иш юритувига олинди.