Жиззахда олий таълим муассасалари кўпаймоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиалида бўлди.
Бу университет Россиядаги энг қадимий ва кенг қамровли олий таълим муассасаларидан бири. Унинг Жиззах филиали ўтган йили иш бошлади ва бугунги кунда 325 нафар талаба таълим олмоқда. Умуман, муассаса 1 минг 88 ўринли.
Бу ерда даволаш иши, стоматология, фармация, тиббиёт биокимёси, журналистика, иқтисодиёт, геология, тилшунослик, дастурий муҳандислик, ахборот тизимлари ва технологиялари ҳамда технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш каби 11 йўналишда мутахассис тайёрланади.
Давлатимиз раҳбари муассаса учун қўшимча бино ажратиб, қулайликларни кенгайтириш бўйича кўрсатма берди.
Муҳокамага қўшилинг