Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев тадбиркорлар билан учрашди

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев тадбиркорлар билан учрашди

23 февраль 2023 йил
399
0

Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда туманда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ташаббускор ёш тадбиркорлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув Президентимиз томонидан тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар, бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, туманнинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига қаратилди.

Учрашувда туман ҳокими туманда бизнесни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Шунингдек, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари тўғрисида ҳам тадбиркорларга атрофлича тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида туман раҳбари томонидан тадбиркорларларнинг ўз фаолиятлари билан боғлиқ муаммо ва таклифлари ҳам тингланди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар