Ижтимоий тармоқларда "Заҳарли чиқиндилар аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда" мазмунидаги пост юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган «Заҳарли чиқиндилар Жиззахда аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда» сарлавҳали хабар юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан қўйидагилар маълум қилинди:
Янгиобод тумани қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигони Мустақиллик маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлиб, умумий майдони 5 гектарни ташкил этади. Чиқинди полигони туман марказидан 3 км узоқликда жойлашган. Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоида ва меъёрларининг 5.2-бандида қаттиқ маиший чиқинди полигони, аҳоли яшаш ҳудудидан 500 метрдан кам бўлмаслиги белгиланган. Янгиобод тумани чиқинди полигони эса аҳоли яшаш жойидан 600 метр узоқликда жойлашган.
Айни пайтда чиқинди полигонида ёнғин бартараф этилди ва чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида рекултивация қилиш ишлари олиб борилмоқда.