Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида ифторлик дастурхони ташкил этилди

Янгиобод туманида ифторлик дастурхони ташкил этилди

01 апрель 2023 йил
485
0

Халқимиз орасида эзгулик, саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик тимсоли бўлган Рамазон ойида кишиларнинг кўнглини кўтариш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан саналади.

Янгиобод туманида ҳам шундай қутлуғ кунларда рўзадорлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-саҳоват тадбирлари олиб борилмоқда.

Бугун - 1 апрель куни Янгиобод тумани ҳокимлиги ва "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди томонидан “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида Янгиобод ШФЙ ҳамда Баландчақир МФЙ фаоллари, ёши улуғлар, меҳнат фахрийлари, аёллар ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли учун 400 кишилик ифторлик дастурхони ёзилди.

Тадбирда Қуръон тиловати қилиниб, юртимизга тинчлик ва фаровонлик, халқимизга тўкин-сочинлик ва қут-барака тилаб дуолар қилинди ва бугунги осойишта ҳаётимизга шукроналар келтирилди.

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар