Ҳавотоғ ҚФЙда ифторлик дастурхони ёзилди
Янгиобод туманининг барча маҳаллаларида бугунги қутлуғ кунларда рўзадорлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-саҳоват тадбирлари давом этмоқда.
Шу йилнинг 7 апрель куни Янгиобод тумани ҳокимлиги ва "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди томонидан “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида Ҳавотоғ ҚФЙ фаоллари, ёши улуғлар, меҳнат фахрийлари, аёллар ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли учун 90 кишилик ифторлик дастурхони ёзилди.
Тадбирда Қуръон тиловати қилиниб, юртимизга тинчлик ва фаровонлик, халқимизга тўкин-сочинлик ва қут-барака тилаб дуолар қилинди ва бугунги осойишта ҳаётимизга шукроналар келтирилди.
Муҳокамага қўшилинг