Янгиободда “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида кенг аҳоли вакиллари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Янгиобод туманида жорий йилнинг 7 апрел куни “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида кенг аҳоли вакиллари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан Конституциямизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти хусусида маълумотлар берилиб, барчани 30 апрел куни бўлиб ўтадиган умумхалқ Референдумда овоз беришга чорладилар.
Тадбир давомида йиғилганларга маданий ҳордиқ улашиш мақсадида санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.
Муҳокамага қўшилинг