Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

31 март 2023 йил
375
0

Янгиобод туман ҳокимлиги фаоллар залида бугун - 31 март куни туман ҳокимлиги, адлия бўлими ҳамда Қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамкорликда туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, соҳага доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди.

Aсосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг ҳуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидланди.

Ушбу тарғибот тадбирида “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг маъзмун моҳияти ва жамиятимиз равнақи учун янги қабул қилинаётган Қонун ва қонуности ҳужжатлари юзасидан ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар