Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида "Китобхонлик ҳафталиги" старт олди

Янгиобод туманида "Китобхонлик ҳафталиги" старт олди

10 апрель 2023 йил
226
0

Янгиобод туманида Ҳукумат қарори билан тасдиқланган 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури асосида шу йилнинг 10-15 апрель кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтади.

Бугун Янгиобод туманидаги 12-умумтаълим мактаби фаоллар залида "Китобсевар миллат" шиори остидаги III Республика "Китобхонлик ҳафталиги" доирасидаги тадбирларга старт берилди.

Бугунги тадбирда туман ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Сабоҳат Абдураҳмонова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бекназар Тошбоев, Ахборот-кутубхона маркази жамоаси ҳамда ижодкор ва китобсевар ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, китобнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш ва уларнинг китобга бўлган қизиқишларини янада оширишда ушбу ҳафталикнинг аҳамияти катта эканини таъкидладилар.

Шунингдек, китобхонлик ҳафталиги доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар