Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди

Янгиобод туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди

14 апрель 2023 йил
194
0

Янгиобод туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилда қанча кўчат экилгани маълум қилинди.

Бу ҳақда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Янгиобод тумани инспекцияси бошлиғи М.Сувонқулов маълумот берди.

Давлатимиз рахбари томонидан дарахтзорларни кўпайтириш мақсадида татбиқ этилган “Яшил макон” умуммиллий лойихаси доирасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилган.

Лойиха доирасида ўтган йилнинг 

куз мавсумида туман бўйича 447 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилган.

Жорий йилнинг баҳор мавсумида туман ҳудудида жами 646 минг дона кўчат экилиши режалаштирилиб, шундан 662 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди ва режа 102 фоизга бажарилди.

Туман ҳокимининг 2022 йил 18 январдаги 13-3-54-Q/22-сонли қарори билан туман ҳудудида 2022-2024 йилларда “Яшил боғлар” барпо этиш мақсадида дастур тасдиқланган. Ушбу дастурга асосан “Яшил боғлар” барпо этиш учун 2 гектар ер майдони ажратилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар