Янгиобод тумандаги 8 нафар "Аёллар дафтари"дагиларга қуёш панеллари ўрнатиб берилди
Бугунги кунда юртимизда энергия тежамкорлигига эришиш, қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу ўринда Янгиобод туманида ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш бўйича қатор ишлар бошлаб юборилган.
Аввал хабар берганимиздек, бу ишларнинг дастлабки босқичида тумандаги 10 нафар эҳтижманд хонадонларга туман ҳокимлиги томонидан қуёш сув иситгичлари бепул ўрнатиб берилган эди.
Бу гал тумандаги 8 нафар "Аёллар дафтари"да бўлган фуқаролар хонадонларига туман ҳокимлиги ҳамда "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди саъй-ҳаракати билан қуёш панеллари ўрнатиб берилди.
Муҳокамага қўшилинг