Ёшлар муаммолари ижобий ҳал этилмоқда
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида маҳаллаларда аҳоли хонадонларини айланиб, уларнинг турмуш шароитларини кўздан кечирган эди.
Хонадонларга ташрифлар чоғида ёшлар ва уларнинг яқинлари билан оиладаги муаммолар, уларни қийнаб келаётган масалалар, орзу-истаклари ва мақсадлари юзасидан суҳбатлашилиб, бир қатор ёшларга зарурий амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Хусусан, туман раҳбари 1-сектор ҳудудига қарашли Совот ҚФЙда яшовчи И.Уришев оиласи билан суҳбат натижасида унга даромад манбаи яратиш мақсадида пояфзал тикиш машинкаси олиб берилди.
Муҳокамага қўшилинг